"Канонирлар" устози Арсен Венгер 21 ёшли инглизга анчадан буён қизиқиб қолган. The Telegraph нашрининг хабарига кўра, январда "Арсенал" Мингсни сотиб олади.
"Арсенал" вакиллари сўнгги ойларда "Ипсвич" ўйинларини кузатиб боришмоқда. Тайроннинг жисмоний ҳолати ва универсалиги Лондон клубининг эътиборини тортди. Мингс ҳимоянинг чап қанотида ҳам, марказда ҳам ўйнай олади.
Мингс ёздаёқ Премьер-Лигада пайдо бўлиши мумкин эди. Бироқ "Ипсвич" "Кристал Пэлас"нинг 3 миллион фунтлик таклифини рад қилганди. Шундан сўнг Тайрон Чемпионшип клуби билан шартномасини 2017 йилга қадар узайтирганди.
Қўшимча қилиш мумкинки, Мингс "Саутгемптон" клуби академияси тарбияланувичиси ҳисобланади.