АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд" билан дуранг ўйнади

Alisher Ostonov
12 апр 2025
Англия Премьер-лигаси 32-тур доирасидаги "Арсенал" — "Брентфорд" ўйини бўлиб ўтди.

Ўйиннинг 61-дақиқасида Томас Парти ҳисобни очди, аммо бироздан сўнг, аниқроғи 74-дақиқада Йоан Висса "Брентфорд"га дуранг тақдим этган голни урди.

Шундай қилиб, "Арсенал" ва "Ливерпуль" ўртасидаги фарқ 10 очкони ташкил этмоқда, аммо мерсисайдликлар ушбу турдаги ўйинларини энди ўтказишади.


12 апр 2025, 21:30
Arsenal — Brentford
1 – 1
Тугади





Alisher OstonovMuallif
Manba: championat.asia