"Арсенал" "Брайтон" ҳимоячиси билан келишувга эришди

Sherzod Nurmatov
17 июл 2021
"Арсенал" Бен Уайт трансфери бўйича музокараларни муваффақиятли якунлади.

Манбага кўра, унинг трансфер суммаси 55 миллион еврони ташкил қилади. Тез орада футболчи тиббий кўрикдан ўтади.

Олдинроқ 23 ёшли ўйинчи "канонирлар" билан 2026 йилгача мўлжалланган шартнома тузиши кўзда тутилганди.

Уайт ўтган мавсумда 39 ўйинда майдонга тушган.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: The Athletic