Арнаутовичга "Милан" қизиқиш билдирмоқда. "Болонья" 34 ёшли ҳужумчи учун 5 миллион евродан камроқ маблағ сўрамоқда

Оқил Абдубарноев
27 апр 2023
"Милан" Марко Арнаутовичга қизиқиш билдирмоқда.

Манбанинг хабарига кўра, "россонерлар" спорт директорлари Паоло Малдини ва Фредерик Массара ҳужум чизиғини кучайтириш учун 34 ёшли австрияликни жамоада кўрмоқчи.

Клуб янги ҳужумчи қидирмоқда, сабаби Златан Ибрагимовичнинг "Милан" билан шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади, Дивок Ориги ва Анте Ребич ҳам жамоани тарк этиши мумкин.

Тахминларга кўра, "Милан" Арнаутович трансфери учун 5 миллион евродан кам пул тўлаши керак бўлади.

А Сериянинг жорий мавсумида Марко 16 ўйин ўтказиб, 8 гол урган ҳолда "Болонья"нинг энг яхши икки тўпураридан бири бўлиб турибди.


Оқил АбдубарноевMuallif
Manba: La Gazzetta dello Sport