Арманистон терма жамоаси бош мураббийи 1:9дан сўнг нималар деди?

Alisher
19 ноя 2019
Арманистон терма жамоаси бош мураббийи Абраам Хашманян Евро-2020 саралаши доирасидаги Италия (1:9)дан учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Афсуски, Италия билан ўйин арман футболининг имиджини яққол кўрсатиб берди. Мен бош мураббийликка келган пайтимда бундай ҳолатлар ҳам рўй беришини айтганман. Барча айбни ўз бўйнимга оламан, бу менинг айбим.

Агар федерация ҳам буни менинг айбим деб ҳисобласа, эртагаёқ истеъфога чиқишга тайёрман. Агар бунинг акси бўлса, мен ўз фаолиятимни давом эттираман ва жамоани бутунлай янгилайман", - дейди Хашманян.

Қайд этиш керакки, 52 ёшли Хашманяннинг Италияга қарши ўйинни Арманистон бош мураббийи сифатидаги иккинчи ўйин бўлди.


AlisherMuallif
Manba: uefa.com