

Улар таркибида "Милан"ни ҳам кўриш мумкин. Бироқ манба унинг узоқ муддатли келажагини Лондон клубига бағишлашга яқин эканига ишонмоқда.
Душанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида у "Стэмфорд Бриж"ни тарк этишни истамаслигини билдирди ва бунинг ўрнига уни ғарбий Лондонда узоқ муддат сақлаб қоладиган янги шартнома таклиф қилишса мамнун бўлишини айтди.
"Челси" билан янги ва узоқ муддатли шартнома – мен ва оилам учун катта имконият. Бу мен туғилган клуб. Мен ўзимни шахс сифатида ҳам, футболчи сифатида ҳам яхшилашга ҳаракат қиламан", – деди альбаниялик футболчи.
21 ёшли марказий ҳужумчи ушбу мавсум "кўклар" таркибида 14 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 та гол ёздириб қўйди.



