

Жамоа дарвозабони Эмилиано Мартинес ўйиндан сўнг психолог билан маслаҳатлашган. Бу ҳақда у Мексика устидан 2:0 ҳисобида зафар қучган баҳсдан кейин айтиб ўтди.
"Шу кунларда жуда кўп азоб чекдим. Психолог билан суҳбатлашдим, чунки ўша учрашувда иккита зарбадан иккита гол ўтказиб юбордим. Ортимда 45 миллион аргентиналик қараб турганди ва мен улар кутганидан кўпроғини исботлашим керак эди", - деди Мартинес.
Аргентина жаҳон чемпионатидаги навбатдаги ўйинини 30 ноябрь куни Польшага қарши ўтказади.



