АҚШ терма жамоасига вақтинчалик мураббий тайинланди

Sherzod Nurmatov
7 янв 2023
Грегг Берхалтер билан боғлиқ иш ўрганилишда давом этмоқда.

Жамоанинг январдаги йиғини ва ўртоқлик баҳсларида АҚШ термасини Энтони Хадсон бошқариб туради.

Хадсон илгари АҚШ U-20 мураббийи бўлган, сўнгра бош жамоада мураббий ёрдамчиси сифатида ишлаган. 

Эслатиб ўтамиз, Энтони Хадсон 2014 йили Янги Зеландия бош мураббийи сифатида юртимизга келганди. Ўшанда Ўзбекистон 3:1 ҳисобида зафар қучган.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: US Soccer