AПЛнинг икки гранди ёзда Санчони қўлга киритишга уриниб кўради

Eldor Akmurzayev
2 фев 2020, 14:22
“Боруссия Д” аъзоси Жейдон Санчо Aнглияга йўл олиши мумкин.

“Манчестер Юнайтед” ҳамда “Челси” 19 ёшли футболчини ёзги трансфер ойнасида қўлга киритмоқчи. Унинг бошланғич нархи эса 70 млн. еврога баҳоланган. 

Вингер жорий мавсум Бундеслигада 18 баҳсда қатнашди ва 12та гол урган ҳолда 13та пасни ўз ҳисобига ёздирди. 

Эслатиб ўтамиз, Санчо “Уотфорд” ҳамда “Ман Сити” каби жамоаларнинг академиясида таҳсил олган.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: standard.co.uk