

Бу гол футболчи учун МЮ сафидаги 238-гол бўлди. 30 ёшли футболчи клуб тўпурарлари орасида Денис Лоуни ортда қолдириб иккинчи ўринга чиқиб олди. МЮ сафида Рунидан кўпроқ голни фақат Бобби Чарльтон урган (249та гол).
Бундан ташқари, Руни АПЛ тарихида гол уриш бўйича Энди Коулни ортда қолдирди. Мусобақада Уэйннинг голлари сони 188тага етди. Биринчи ўринда Алан Ширер (260та гол) қайд этилган.



