

"Bild" манбасига кўра, 27 ёшли французга “Арсенал”, МЮ, “Лестер” ҳамда “Тоттенхэм” қизиқмоқда.
Плеа жорий мавсум барча мусобақаларда 29 ўйинда қатнашиб, 9+8 натижага эришди. Аввалроқ, “Барселона” уни сотиб олиш учун “Боруссия М”га 50 млн евро таклиф этгани ҳақда айтилганди.
Эслатиб ўтамиз, Алассан Плеа Германия чемпионатининг 26-турида жамоаси тарихидаги энг тезкор голлардан бирининг муаллифига айланди



