

"Пахтакор"нинг ҳужум чизиғида Сергеевга захира футболчиси сифатида бошқа футболчи топа олмаган клуб Солиев билан ҳамкорликни давом эттиради. Агар тажрибали футболчи ўзини майдонда яхши ҳис этса ва ўйини ўхшаса йил охиригача жамоа шарафини ҳимоя қилиши мумкин. Солиев бу мавсумда ҳам ўтган йилигидек 20-рақамда ўйнайди.




