

Анвар Ғофуров: “Қийин ўйин бўлишини билгандик. Чунки ОКМК жадвалда ўз ўрнида эмас. Бундай таркиб ва мураббий билан жамоа анча юқори ўринларда бўлиши керак”.
- ОКМКнинг бугунги ўйинидан сўнг очколар йўқотиш тасодиф эмаслиги ойдинлашди…
- Биз ҳам бунга бор кучимиз билан ҳаракат қилдик.
- “Сурхон”даги дастлабки баҳсларингизда ғалабаларга эришдингиз. Бугун ҳам ушбу серияни давом эттириш ниятидамидингиз?
- Албатта. Шундай режалар бор эди. Аммо ҳар доим ҳам истаганингиз амалга ошавермайди. Баҳс давомида ўзгаришлар ёрдамида мақсадга етишга ҳаракат қидик.



