Анвар Бердиев: "Ўйинни ҳакам ҳуштаги бошлайди ва тугатади"

Aslanov Jasurbek
23 сен 2023
Про-лиганинг 18-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Андижон SGS" (5:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ўйин бошида жамоамиз ғалаба осонлик билан қўлга киритишга ишониб қолгандек таасурот уйғотди. Шу боисдан биринчи бўлимнинг ўзидаёқ иккита ўзгаришни амалга оширдик. Мен ҳар доим айтаман, ўйинни ҳакам ҳуштаги бошлайди ва тугатади. Рақибни ҳурмат қилиш керак. Қийин ғалабани қўлга киритдик. Барчани ғалаба билан табриклайман.

- Шокир Йўлдошевнинг автоголига муносабатингиз?

- Бу холат фақат Йўлдошевнинг хатоси эмас, бутун жамоаники. Хатолар устида ишлашимиз зарур.

- Биринчи бўлимнинг 19-дақиқасидаёқ ўзгариш нима билан боғлиқ?

- Айтиб ўтдим, ўйин бошида футболчилар менда ижобий таасурот қолдирмади. Ўзгаришлардан кейин жамоамиз ўйини ижобий томонга ўзгарди.

- 5:0 ҳисобидан сўнг 2 та гол ўтказиб юбориш жисмоний холат билан боғлиқми ёки руҳий холатгами?

- Албатта руҳият билан боғлиқ. 5:0дан кейин йигитлар ўйин тугади деб ҳисоблашдими, иштиёқ йўқолиб қолди. Шунинг натижасида 2 та гол ўтказиб юбордик.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: championat.asia