Анте Чачич: "Украина устидан қозонилган ғалаба жуда муҳим"
Tolibjon Qosimov
25 мар 2017
Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Анте Чачич ЖЧ-2018 саралаши доирасида Украина устидан қозонилган ғалаба (1:0)дан кейин мухлисларга раҳмат айтди.
"Биз яхши ишладик, шогирдларимни ғалаба билан табриклайман. Ғалабани ушлаб қолиш жуда муҳим эди. Рақиб ҳали ютқазмаганди ва буни уддалаш осон бўлмади. Мухлисларга раҳмат айтмоқчиман, уларнинг олқишлари бизга ёрдам берди", - дейди Чачич.