"Анжи" - ЦСКА учрашувини Хабиб Нурмагомедов очиб беради

Aslanov Jasurbek
15 окт 2018, 15:49
"Анжи" ҳамда ЦСКА ўртасида ўтказиладиган РПЛнинг 11-тур учрашувида тўпга биринчи бўлиб енгил вазнда UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов тегади.

Эслатиб ўтамиз, 6 октябрь куни Хабиб Нурмагомедов UFC собиқ чемпиони Конор МакГрегорни мағлубиятга учратган эди.

"19 октябрь куни соат 16:00да "Анжи Арена"да бўладиган "Анжи" ўйинида кўришамиз. Рақибимиз Москванинг кучли клубларидан бири - ЦСКА. Жамоага сизнинг қўллаб-қувватлашингиз керак.

2001 йил "Динамо" стадионига кириш учун икки марта аренани айланганман, чунки чиптага пулим йўқ эди, "Анжи"га мухлислик қилишни истагандим, натижада Газияв деган танишимни топдим, биз у билан бир залда шуғулланар эдик. У мени пулсиз ўтказиб юборди. Ўтирадиган жойлар йўқ эди, шу сабабли ўйинни 90 дақиқа туриб томоша қилганман. Мана деярли 20 йил ўтди ва кўп нарсалар ўзгарди" - деб ёзди Хабиб Нурмагомедов "Инстаграм"даги саҳифасида.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com