

“Манчестер Сити, Фергюсоннинг жамоасидан ўтиб кетганига шубҳам бор. Сер Алекс шакллантирган клуб АПЛда уч маротаба кетма-кет 3 мавсум чемпионлигини қўлга киритган ва требл қайд этишга эришган. Агар «Ман Сити» уларнинг натижасини такрорлашга яқин тургани ҳақида гапирадиган бўлсак, унда бунга қўшиламан. Бироқ, улар ўша «Манчестер Юнайтед» эканлигига ишончим комил эмас.Ўша вақтларда МЮ муаммоларга қарамай, яхши футболчиларга эга бўлганини унутмаслик лозим. АПЛда қолиш учун курашаётган жадвалнинг иккинчи қисмидаги жамоалар 2000-йиллардагидек кучли эмас. Ўйлашимча, ўша вақтларда клублар анчагина рақобатбардош эди”, – дейди Эллардайс.



