Англия терма жамоаси аъзоси автомобилини нотўгри жойга қўйгани учун мухлисларнинг эътирозига сабаб бўлди

Eldor Akmurzayev
3 май 2019
Англия терма жамоаси дарвозабони Жордан Пикфорд Манчестер шаҳридаги савдо марказларининг бирига автомобилини нотўғри жойга қўйгани учун мухлисларнинг эътирозларига сабаб бўлиб қолди.

Гап шундаки, «Эвертон» аъзоси  Lamborghini Urusʼни имконияти чекланганлар учун ажратилган махсус ерга тўхтатган. Клуб раҳбарияти мазкур ҳолатни ўрганиб чиқиб, жамоа аъзосига тегишли чораларни кўришга ваъда берган. 

Эслатиб ўтамиз, «скаузерлар» посбони жорий 38та ўйинда майдонга тушиб, 48та гол ўтказган. Шунингдек, 13 ўйинда рақиблар унинг дарвозасига йўл топа олмаган. 


Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: The Sun