Англия 1-лигасида ғалати гол урилди

Оқил Абдубарноев
30 ноя 2023
Англия 1-лигаси доирасида "Барнсли" — "Уиком Уондерерс" учрашувида ўзгача гол урилди.

Учрашувнинг иккинчи бўлимига қўшиб берилган дақиқалар ўтиб бораётган ҳакам меҳмонлар дарвозабони Макс Стриек вақтдан ютишга ҳаракат қилди ва рақиб футболчиси Сэм Косгров ёнига келиши билан тўпни ушлаб олишга ҳаракат қилди. Бироқ енгил тўқнашув натижасида посбон тўпни қўлдан чиқариб юборди, "Барнсли" ҳужумчиси эса бўш дарвозани ишғол қилди.

Вазият меҳмон жамоанинг эътирозига сабаб бўлса-да, ҳакам голни инобатга олди ва 90+1 дақиқада киритилган ягона тўп мезбонларга ғалаба тақдим этди.

ВИДЕО


Оқил АбдубарноевMuallif
Manba: twitter.com/barnsleyfc