Андижонда банк жамоалари ўртасида футзал мусобақасига старт берилди

Narzulla Saydullayev
2 ноя 2019
1 ноябрь куни Андижон шаҳридаги “Баркамол Авлод” спорт мажмуаси худудида жойлашган мини-футбол сунъий қопламали майдонида вилоятдаги тижорат банклар ўртасида "Андижон вилоят биринчлиги" футзал мусобакасига старт берилди.

Ушбу чемпионатимизда вилоятдаги жами 18 та банк жамоалари 4 гуруҳга бўлинган холда иштирок этмокда. Мазкур чемпионат бир ой муддат давомида шанба ва якшанба кунлари ўтказилиши режалаштирилган.

Маълумот учун банклар ўртасидаги 2018 йилдаги мусобақанинг ғолиби “Ҳамкорбанк” жамоаси бўлган.



Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia