

"Андижон" футбол клуби ва нигериялик ярим ҳимоячининг ўзаро келишувига асосан ўртадаги шартнома икки томонлама бекор қилинди. Ибэ Окоро жамоамиз таркибида 7 та учрашувда майдонга тушиб, 474 дақиқа ҳаракат қилди. Жамоамиз номидан Ибэ Окоронинг кейинги фаолиятига омад тилаймиз",- дея хабар беради клуб матбуот хизмати.
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки бунга қадар жамоадан Ислом Абдуллаев ва Жаҳонгир Абдумўминовлар ҳам кетган эди.




