«Андижон» - «Насаф» учрашувига Муниса ва Райхон келади

Хабар бериб ўтганимиздек, эртага Андижон шаҳридаги “Соғлом Авлод” стадионида ”Андижон” – “Насаф” жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади.

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг ташаббуси билан реконструкция қилинган “Соғлом Авлод” стадионининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.

Ушбу тадбирда юртимизнинг кўзга кўринган санъаткорлари – Райхона Ғаниева, Муниса Ризаева, Жасур Умиров ва яна бир қатор меҳмон санъаткорлар иштирок этишади.

Стадионнинг тантанали очилиш маросими соат 16:00да бошланади.



Manba: championat.asia