

Футболчиларнинг ҳар бирига Африка кубоги плей-оффига чиққанлик учун 10 минг доллардан мукофот пули берилиши керак эди. Ўйинчилар норозилик белгиси сифатида машғулотлардан бош тортди.
Аммо, RMC Sport'нинг хабарига кўра, масала ҳал бўлади. Гвинея вазирлиги вакили шанба куни мукофот пуллари тўланишига ваъда берди.
Гвинея терма жамоаси якшанба куни Африка кубоги 1/8 финалида Экваториал Гвинея билан ўйнайди.



