

Марокаш терма жамоаси таркибида Қатардаги Жаҳон чемпионатида ажойиб иштирокидан сўнг ярим ҳимоячига Европанинг бир неча гигантлари қизиқиш билдирган эди. Бироқ Италия клуби асосий ўйинчиларидан бирини мавсум ўртасида қўйиб юборишни истамади. У ҳатто "Барселона"га маълум муддат текинга ўйнаб беришга рози эканлигини билдирган эди. Бироқ якунда ҳеч қандай келишув амалга ошмади.
26 ёшли футболчи январь ойида бошқа клубга қўйиб юборилмаганидан ранжиган бўлса-да, Италия А Серияси ва Конференциялар Лигасида яхши формада бўлиб турибди. Айтишларича, қитъанинг бир қанча йирик клублари уни ўзиники қилиш умидида ёзги трансферлар ойнасида музокаралар столига қайтади.



