

"Биз [биринчи] гол қўйиб юбордик. Бундай ҳолатларда чинакамига ўйинга қайтиш зарур. Биз бунга ҳаракат қилиб кўрдик ҳам, аммо бундай вазиятлардан чиқиб кетиш учун танлаган ўйин услубимизга мос тушадиган элементлар йўқ.
Рақиб яхшироқ ўйин ўтказди. Улар учрашув тизгинини ўз қўлларида ушлаб туришди. Улар барчасини чинакам жамоадек бажаришди. Бизда футболчилар кўпроқ индивидуал ҳаракатларга таяниб қолишди. Бироқ шогирдларим ҳаракат қиляпти", - деди Аморим.



