Амор "Барселона" нега ҳужумчи билан шартнома имзоламаганини айтди

Mirjalol Normatov
16 фев 2020, 13:28
"Барселона" директори Гильермо Амор клуб нима учун ҳужумчи харид қилмаганини айтди.

"Федерация бизга ҳозиргача рухсат бергани йўқ. Расмий жавобни олмадик. Рухсат олинганидан кейингина қарор қабул қиламиз. Айни дамда таркибни кучайтириш борасида қаттиқ ишлаяпмиз", - деди Амор.

Олдинроқ "Барселона" Усмон Дембеле ҳамда Луис Суаресларнинг жароҳати сабабли бошқа ҳужумчи сотиб олиши борасида маълумотлар берилганди. Ҳужумчи эса фақатгина Испания чемпионатида ўйнаётган бўлиши шарт.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal