

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик футболчининг амалдаги келишуви 2027 йилнинг июнь ойига қадар мўлжалланган.
Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, Арбелоа вингернинг клубда қолиши тарафдори:
"Винисиус билан шартномани узайтириш? Унинг шу ерда, "Реал"да қолишига умид қиламан ва буни жуда хоҳлайман. Мухлислар уни яхши кўришади", — деди мураббий.
Маълумот учун, "Transfermarkt" портали 25 ёшли ҳужумчининг бозор қийматини 150 миллион еврога баҳолаган. Жорий мавсумда Винисиус "қироллик клуби" сафида барча мусобақаларда 48 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.



