Алишер Юсупов машғулотларни бошлади

Aslanov Jasurbek
20 июл 2017
“Қизилқум” ҳимоячиси Алишер Юсупов индивидуал машғулотларга киришди.

Шаҳрисабзлик ҳимоячи Олий лиганинг 1-туридан ўрин олган “Пахтакор”-“Қизилқум” учрашувида жиддий жароҳат олиб, майдонни тарк этганди. Анча пайт муолажани давом эттирган футболчи, икки ой илгари жарроҳлик столига ётишга мажбур бўлганди.

Футболчи ушбу ҳафтада индвидуал тарзда машғулотларга киришди. Унинг айтишича, у тўлиқ сафга қайтиши учун яна камида икки ой вақт талаб этилади.

"Қизилқум" матбуот хизмати.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia