

"Мени нотўғри тушунманг, Месси фантастик футболчи, тўп унинг оёғига ёпишиб қолгандек туюлади. Аммо у "Барселона"га мос футболчи.
Роналдуга келадиган бўлсак, У "Стокпорт Каунти" жамоасида ҳам хэт-трик қайд эта олади. Унда ҳамма нарса бор. Криштиану иккала оёғида бир хил зарба бера олади, бош билан яхши ўйнайди ва шер каби жасур.
Гари Невилл оддий футболчидан кучли ўйинчига айланиш учун кўп меҳнат қилган. Аммо Роналду бу ишни ҳар куни бажаради ва ҳозир ҳам шундай. У шунчаки жаҳоннинг энг яхши футболчиси бўлмоқчи" - дейди Фергюсон.



