Альберто Заккерони "Бейжинг Гуан" бош мураббийи бўлади
Narzulla Saydullayev
1 янв 2015
"Милан", "Лацио", "Интер" ва "Ювентус" клубларининг собиқ устози Альберто Заккерони Хитойнинг "Бейжинг Гуан" клубида иш бошлашга яқин.
"Tuttomercatoweb" нашри хабарига кўра, мураббий ушбу клуб билан 2 йиллик шартнома борасида келишувга эришган. Заккеронининг "Бейжинг Гуан" бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида расмий хабар яқин вақт ичида эълон қилинади.