"Алания" бош мураббийи: "Норчаев – ўз ёш тоифасида Осиёнинг етакчи футболчиларидан бири"

Sherzod Nurmatov
23 фев 2023
"Алания" устози Заур Тедеев Ҳусайн Норчаев трансфери ҳақида фикр билдирди.

"Қайд этаман, Норчаев номзоди шунчаки пайдо бўлиб қолмади – бир ярим йил давомида спорт директоримиз Тимур Демуров бу футболчини кузатиб борди. Ҳусайннинг ўйинларини видео орқали ва жонли тарзда томоша қилдим, сўнгра ўзбекистонлик таниқли мутахассисдан тавсиялар олгач, уни сотиб олишга қарор қилдик. 

У – ёш, кўп голлар уради, ўз ёш тоифасида Осиёнинг етакчи футболчилардан бири. Ҳусайн – РПЛ етакчи клублари назарига тушган футболчи. Биз унда маълум бир истиқболни кўряпмиз ва у мақсадимизга эришишда ёрдам беради деб умид қиламиз", – деди мутахассис.

Расман: Ҳусайн Норчаев - "Алания" футболчиси


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: fcalania.com