"Ал Ҳилол" "Севилья" ҳужумчиси учун 45 млн евро тўлашга тайёр

Mirjalol Normatov
30 июл 2023
"Севилья" ҳужумчиси Юссеф Эн-Несери "Ал Ҳилол" қизиқишлари доирасида.

Саудия Арабистони клуби ҳужумчи учун 45 млн евро тўлашга тайёр турибди. Шунингдек, марокашлик форвард Осиёда 3 мавсум давомида шунча маблағни маош сифатида қабул қилиб олади.

"Ал Ҳилол" бунга қадар "Фулхэм"дан Александар Митровични таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилди, бироқ бу трансфер амалга ошмади. Энди Эн-Несери асосий мақсад қилиб қўйилган.

Ўтган мавсумда Эн-Несери "Севилья"нинг ЛаЛигадаги энг яхши тўпурари бўлди. У чемпионатнинг 31 ўйинида 8 тўп киритди.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: As

O'xshash yangiliklar