

Ушбу учрашувдан олдин ОКМКда 2та жиддий йўқотиш бор.
ОЧЛ дастлабки саралаш босқичи «Ал Сиб»га қарши учрашувда майдондан четлатилган Мартин Боаке эртанги ўйинни дисквалификация сабаб ўтказиб юборади.
Иккинчи йўқотиш Дилшодбек Аҳмадалиев. Машғулотлардан бирида жароҳатланган Аҳмадалиев эртанги баҳсда иштирок этиши катта сўроқ остида, - деб ёзади ОКМК матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, «Ал Араби» - ОКМК учрашуви эртага, 22 август куни Тошкент вақти билан соат 22:30да бошланади. Ушбу баҳс ғолиби Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига йўлланма олади.




