

Бугун "Бунёдкор" академияси стадионида "Олмалиқ" ҳамда Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйини ўтказилди.
"Нефтчи" футболчиси Акмал Холматов ва ўз вақтида "Насаф" ва "Сўғдиёна" шарафини ҳимоя қилган Олександр Коблаш бугун "Истиқлол" сафида "Олмалиқ"қа қарши ўйинда майдонга тушишди.
Эслатиб ўтамиз, "Истиқлол" ўтган мавсумда ОФК Кубогида финалгача етиб борган ва ҳал қилувчи ўйинда имкониятни бериб қўйганди.





