

Бу сафар эса Европа Лигаси (эски номи УЕФА Кубоги)да майдонга тушган ўзбекистонликларни ёдга оламиз.
Қайд этиш жоиз, жорий мавсум мазкур мусобақада иштирок этган вакилларимиз сони яна 4 нафарга ошиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, турнир 1971-2009 йиллар давомида УЕФА Кубоги дея номланган бўлса, 2009 йилдан бошлаб янги формат билан Европа Лигаси деб атала бошланган.
Геннадий Денисов – “Спартак” (Владикавказ) сафида
УЕФА Кубоги (Европа Лигаси) финал босқичи – 2 та ўйин

Миржалол Қосимов – “Спартак” (Алания) сафида
УЕФА Кубоги (Европа Лигаси) финал босқичи – 2 та ўйин, 1 та гол (“Ливерпуль”га)

Жафар Ирисметов – “ФК Алма-Ата” сафида
УЕФА Кубоги (Европа Лигаси) саралаш босқичи – 2 та ўйин, 1 та гол (“ВиОн Злате-Моравце”)

Виктор Карпенко – “Қайрат” сафида
УЕФА Кубоги (Европа Лигаси) саралаш босқичи – 2 та ўйин, 1 та ассист (“Фехервар”)

Даврон Файзиев – ЦСКА сафида
УЕФА Кубоги (Европа Лигаси) финал босқичи – 1 та ўйин

Максим Шацких – “Динамо К” ва “Арсенал” (Киев) сафида
УЕФА Кубоги (Европа Лигаси) финал босқичи – 4 та ўйин
Европа Лигаси саралаш босқичи – 2 та ўйин, 2 та ассист (“НШ Мура”)

Владимир Шишелов – “Зимбру Кишинёв” (Молдова) сафида
УЕФА Кубоги (Европа Лигаси) финал босқичи – 4 та ўйин, 1 та гол (“Арис Салоники”)

Улуғбек Бақоев – “Тобол” (Костанай) сафида
УЕФА Кубоги (Европа Лигаси) саралаш босқичи – 9 та ўйин, 1 та гол, 1 та ассист (иккаласи “Левски София” билан ўйинда)

Александр Гейнрих – “Ордабаси” (Шимкент), “Актобе” сафида
Европа Лигаси саралаш босқичи – 16 та ўйин, 3 та гол (“Милсами Оргеев”, “Чукарички”, “Динамо К"), 5 та ассист (“Динамо К”, “Милсами Оргеев”, “Брейдаблик”, “Хёдд”)

Марат Бикмаев – “Спартак” (Владикавказ), “Актобе”, “Крилья Советов” сафида
УЕФА Кубоги (Европа Лигаси) саралаш босқичи – 11 та ўйин, 3 та гол (“Актобе”, “Торпедо Кутаиси”)

Виталий Денисов – “Днепр”, “Локомотив” (Москва) сафида
УЕФА Кубоги (Европа Лигаси) финал босқичи – 17 та ўйин
УЕФА Кубоги (Европа Лигаси) саралаш босқичи – 8 та ўйин

Вагиз Галиулин – “Рубин” сафида
Европа Лигаси саралаш босқичи – 1 та ўйин, 1 та ассист (“Ягодина”)

Баҳодир Насимов – “Кешля” сафида
Европа Лигаси саралаш босқичи – 1 та ўйин

Одил Аҳмедов – “Анжи”, “Краснодар” сафида
Европа Лигаси финал босқичи – 34 та ўйин, 2 та гол (“Янг Бойз”, “Ганновер”), 7 та ассист (“Тромсё ИЛ”, “Лилль”), “Эвертон”, “Вольфсбург”, “Габала”, ПАОК)
Европа Лигаси саралаш босқичи – 13 та ўйин, 1 та гол (“Диошдьёр”), 3 та пас (“Слован”, “Калев Силламяэ”)

Санжар Турсунов – “Ворскла” сафида
Европа Лигаси саралаш босқичи – 2 та ўйин, 1 та гол (“Жилина”)

Тимур Кападзе – “Актобе” сафида
Европа Лигаси саралаш босқичи – 14 та ўйин, 3 та гол (“Милсами Оргеев”, “Гандзасар”)

Камолиддин Мурзоев – “Шахтёр” (Қарағанда), “Иртиш” (Павлодар) сафида
Европа Лигаси саралаш босқичи – 9 та ўйин, 1 та гол (“Левски София”), 1 та ассист (“Атлантас”)

Шавкат Саломов – “Шахтёр” (Қарағанда) сафида
Европа Лигаси саралаш босқичи – 2 та ўйин

Олег Пашинин – “Локомотив” сафида
УЕФА Кубоги (Европа Лигаси) финал босқичи – 14 ўйин

Владимир Маминов – “Локомотив” сафида
Европа Лигаси финал босқичи – 23 та ўйин, 1 та гол ("Митьюлланд")
Европа Лигаси саралаш босқичи – 2 та ўйин, 1 та ассист (БАТЭ)

Энг кўп ўйин ўтказган футболчилар:
1. Аҳмедов – 47
2. Денисов – 25
3. Маминов – 25
Энг кўп гол урган футболчилар:
Аҳмедов – 3
Гейнрих – 3
Бикмаев – 3
Кападзе – 3
Энг кўп пас берган футболчилар:
1. Аҳмедов – 10
2. Гейнрих – 3
3. Шацких – 2
ЕВРОПА ЛИГАСИ 2020/21 ЙИЛГИ МАВСУМ
Шохрух Гадоев – бугун, "Кешля" сафида мусобақада дебют қилиши мумкин. Гадоев ўйнаётган жамоа ЕЛнинг 1-саралаш раунди доирасида Бокуда Албаниянинг "Лячи" клубини қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 22:00 да бошланади.

Жасурбек Яхшибоев – у ҳам бугун мусобақадаги илк ўйинини ўтказиши кутилмоқда. "Шахтёр" (Солигорск) ўз майдонида Молдованинг "Сфинтул" клуби билан тўқнаш келади. Мазкур баҳс 22:30 га белгиланган.

Элдор Шомуродов – "Ростов" турнирни 3-саралаш раундидан бошлайди. Ушбу босқичга 1 сентябрь куни қуръа ташланади, баҳслар эса 24 сентябрга белгиланган.

Шоҳбоз Умаров – агар у сентябрда "Энергетик-БГУ"ни тарк этиб, БАТЭга ўтса, у ҳолда Умаров ҳам Европа Лигасида биринчи ўйинини ўтказиш имкониятига эга бўлади. Ҳозирча эса у минскликлар аъзоси ҳисобланади. Дарвоқе, БАТЭ 2-саралаш раундидан баҳсларга киришади. Ушбу босқичга эса 31 августда қуръа ташланади, баҳслар 17 сентябрь бўлиб ўтади.

Элдор Акмурзаев тайёрлади
ЕЧЛда ўйнаган ўзбекистонликларни ёдга оламиз, Жалолиддинов навбатдагиси(ми?)



