

Миржалол Қосимов шогирдлари Туркия йиғини давомида бир неча ўртоқлик учрашувларини ўтказишади. Championat.asia сайти улардан иккитасини аниқлашга улгурди. Шундай қилиб, дастлабки икки ўйин Қозоғистон ва Россия клубларига қарши ўтказилади.
АГМК ўзининг дастлабки ўртоқлик учрашувини 7 февраль куни Қозоғистоннинг "Каспий" клубига қарши ўтказади. Навбатдаги учрашувда Россиянинг "Нефтхимик" жамоаси АГМКга рақиблик қилади. Ушбу учрашув 10 февраль куни ўтказилади.



