

"Неймар Парижда бахтли. У ПСЖ таркибида камида икки мавсум ўйнайди.
Ҳозирда Неймарнинг қайтишидан кўра, Мессининг ПСЖга ўтиш имкониятлари юқорироқ. Жиддий гапиряпман. Қатарнинг пулларини инобатга олсак, ПСЖ Мессига катта маош тўлай олади", - деди агент.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги ҳафталарда Мессининг "Барселона"дан кетиш эҳтимоли юқори бўлиб турибди. Унга "Интер" ва "Манчестер Сити" каби клублар қизиқиш билдирмоқда.



