Агар Левандовски "Бавария"дан кетса, Анчелотти Бенземани харид қилади

Aslanov Jasurbek
2 фев 2016
"Бавария"нинг бўлажак бош мураббийи Карло Анчелотти жамоа ҳужумчиси Роберт Левандовскининг кетиши борасидаги миш-мишларга изоҳ берди.

Маълумотларга кўра, агар воқеалар шундай ривож олса италиялик мутахассис немис гранди раҳбариятига "Реал"дан Карим Бенземани харид қилишини айтди.

Олдинроқ Левандовскига "Қироллик клуби", "Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ қизиқаётгани ҳақида эълон қилган эдик.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: OK Diario