

Туркия клуби ҳужумчиси Марио Балотелли фаолиятини Швейцариянинг "Сьон" клубида давом эттиради. Бу ҳақда "Адана" расмий сайти хабар берди. Италия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси 2,6 миллион еврога сотилди.
Балотелли жорий мавсум Туркия Суперлигасида 2 та ўйин ўтказиб, гол ура олмади. Бунгача ҳужумчи "Интер", "Манчестер Сити", "Милан", "Ливерпуль", "Ницца", "Марсель" каби номдор клубларда тўп тепган.
У уч марта Италия чемпиони, бир марта Англия чемпиони бўлган. Италия терма жамоаси таркибида 2012 йилги Европа чемпионатида кумуш медалини қўлга киритган.



