

- Ўйин ҳақида...
- Барча "Насаф" мухлисларини Суперкубок билан табриклайман! Ўйин жуда қийин кечди ва пенальтила сериясигача давом этди. Бунга тайёргарлик кўргандик ва бу бизга қўл келди.
- Пенальтини бундай ижро этиш осон эмас. Буни олдиндан режалаштириб олганмидингиз?
- Дарвозабндан ҳеч ким бундай зарбани кутмайди. Шунинг учун шунақа тепишга қарор қилдим.
- "Пахтакор" дарвозабони сизга нима деб кетди?
- Ҳар бир пенальти тепилгач, менга "қандай гол урдинг" деб ҳайратомиз саволлар бераверди (кулади).
- Муҳаммадқодир Ҳамралиев ва Диёр Холматов билан олимпия терма жамоасида бирга ўйнайсизлар. Улар қайси томонга тепишини билармидингиз?
- Муҳаммадқодир Ҳамралиевга ҳазиллашиб, "Биласан-а? Қаерга тепишни", дедим (кулади).



