Абдумалик Абдуллаев Зуҳуровнинг 665 дақиқалик "қуруқ серия"сига чек қўйди

Narzulla Saydullayev
20 ноя 2016
"Бунёдкор" клуби дарвозабони Муроджон Зуҳуровнинг сентябрь ойидан буён давом этиб келган серияси якунига етди.

"Бунёдкор" клуби олий лигада сўнгги бор 17 сентябрь куни 22-тур доирасидаги "Пахтакор" билан ўйинда ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборган эди. Ўша учрашувнинг 85-дақиқасида Жамшид Искандеров Зуҳуровни хафа қилганди.

Шундан кейин Зуҳуров кетма-кет 7та ўйинда умуман гол ўтказмади.

"Навбаҳор" билан учрашувнинг 30-дақиқасида Абдумалик Абдуллаев томонидан урилган гол посбоннинг 665 дақииқа давом этган "қуруқ серия"сига барҳам берди. Бу 2016 йилги мавсумда энг яхши кўрсаткич бўлди.

Маълумот учун, ўтган йилги мавсумда энг узун "қуруқ серия"ни айнан Муроджон Зуҳуров қайд этган эди - 530 дақиқа.

Зуҳуровнинг "қуруқ серияси":
"Пахтакор" - "Бунёдкор" 2:1
"Бунёдкор" - "Қўқон-1912" 3:0
"Бухоро" - "Бунёдкор" 0:0
"Бунёдкор" - "Насаф" 1:0
"Олмалиқ" - "Бунёдкор" 0:2
"Қизилқум" - "Бунёдкор" 0:0
"Бунёдкор" - "Металлург" 1:0
"Андижон" - "Бунёдкор" 0:0
"Бунёдкор" - "Навбаҳор" 1:1


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia