

"Ҳакамлар билан йиғилиб футзал ўйнадик. Бир майдонда турли соҳа вакиллари тўп тепишди. Ўйинлар шиддатли кечди. Мусобақани кўплаб мухлислар томоша қилишди. Юртимизда футзалга бўлган эътибор ошиб бормоқда. Февраль ойидаги осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасига омад тилаймиз, камида ярим финалга чиқиб Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга бўлишларига тилакдошмиз. Ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради деб бежизга айтишмайди", - дейди Абдулҳамидулло Расулов.




