

"Қуръадан олдин барча жамоаларнинг имкониятини тенг деб ҳисоблайман. Лекин биз ҳам ўз олдимизга катта мақсад қўйганмиз. Ўз уйимизда ўтадиган мусобақада юқори натижага эришиб, U-20 Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритмоқчимиз", – деди Файзуллаев.

Ўзбекистон мезбон бўлгани боис 1-саватчадан жой олган. Қуйида саватчаларни келтириб ўтамиз.
1-саватча: Ўзбекистон, Саудия Арабистони, Жанубий Корея, Қатар
2-саватча: Япония, Тожикистон, Австралия, Индонезия
3-саватча: Иордания, Хитой, Ироқ, Вьетнам
4-саватча: Эрон, Уммон, Сурия, Қирғиз Республикаси
Эслатиб ўтамиз, қуръа ташлаш маросими эртага 12:00 да бошланади.



