

Унда "Ювентус" ўз майдонида Неаполнинг "Наполи" жамоасини қабул қилди ва 3:0 ҳисобида зафар қучди.
"Альянц" стадионида кечган ўйинда "кекса синьора" рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмади. 22-дақиқада ҳужумчи Жонатан Дэвид ҳисобни очган бўлса, 77-дақиқада иқтидорли Кенан Йилдиз орадаги фарқни иккитага оширди. Ўйин якунида, 86-дақиқада Филип Костич неаполликлар дарвозасига учинчи голни уриб, якуний ҳисобни ўрнатди.
25 янв 2026, 22:00
Juventus — Napoli

3 – 0
Тугади

Ушбу ғалабадан сўнг "Ювентус" очколари сонини 42 тага етказиб, турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилиб олди. Мағлубиятга учраган "Наполи" эса 43 очко билан 3-поғонада қолди ва пешқадам "Интер"дан 9 очкога ортда қолмоқда.



