

Маълумот учун, Равшан Ҳайдаров мураббийлигидаги терма жамоа ушбу мусобақада БАА, Қувайт ҳамда Япония терма жамоалари билан баҳсда мусобақа ғолиблигини қўлга киритишди.
Ушбу муносабат билан, эртага, 24 ноябрь Равшан Ҳайдаров иштирокида ОАВ вакиллари билан матбуот анжумани ўтказилади. Матбуот анжумани Миллий Олимпия Қўмитаси мажлислар залида соат 11:00да бошланади.
Ушбу матбуот анжуманига барча ОАВ ходимлари таклиф этилади.



