2019 йилги Суперлига логотипи тасдиқланди

Narzulla Saydullayev
7 мар 2019
Биласиз, эртадан футбол бўйича мамлакат чемпионати янги мавсуми расман старт олади.

Coca Cola компанияси Суперлиганинг 2019 йилги мавсуми учун титул ҳомий бўлиш ҳуқуқини қўлга киритди. Эндиликда миллий чемпионатимиз юқори дивизиони Coca Cola Суперлигаси дея аталади.

2019 йилги Суперлига логотипи тасдиқланди. Ушбу логотип асосан қизил ва оқ ранглар уйғунлигидан иборат бўлиб, Суперлиганинг барча учрашувлари анонс, афиша, ўйинларга оид дастурнома ва реклама баннерларида акс этади.

Шу тариқа, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси расмий логотипи билан бир қаторда 2019 йилги мавсум давомида Суперлига учрашувларига оид маълумотлар тақдим этишда ушбу логотипдан ҳам бирдек фойдаланилади.



Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: pfl.uz