2-лига. "Ўрикзор" 5 ўйинлик ғалабасиз сериясига чек қўйди + ФОТО

Tolibjon Qosimov
16 июн 2017
Кеча Ўзбекистон биринчилиги Иккинчи лигаси Тошкент шаҳар минтақаси биринчи босқич "А" гуруҳида 12-тур беллашувларига старт берилди.

"Ўрикзор" жамоаси бу турда СКИФ меҳмони бўлди. Бахтиёр Эргашев шогирдлари бешта ўйинлик ғалабасиз серияларига чек қўйишди. Учрашувнинг 60 дақиқасида Абдурашид Валихоновнингг пенальтидан киритган голи "Ўрикзор"га сафарда ғалаба келтирди.

2-лига
"A" гуруҳи
, 12-тур
15.06.2017

СКИФ - "Ўрикзор" 0:1
Гол:
А.Валихонов 60 (пен.)

СКИФ: Завқиддин Норқулов, Тоҳир Исроилов, Ахрор Умаржонов, Азамат Маматов, Абдулло Абдулазизов, Тоҳир Бекназаров, Қосим Норчаев, Жасур Абдуллаев, Мирзоир Мирқосимов, Шоҳрух Хожиев, Аъзим Мирзаев.
Захира: Асадбек Қурбонов, Сардор Миродилов, Мирзобек Курёзов, Азамат.

"Ўрикзор": Ахрор Саидмуродов, Бекзод Мирсаидов, Омон Раҳимов, Равшан Ҳасанов, Ислом Қаҳҳоржонов, Жаҳонгир Муҳаммаджалилов, Абдураҳмон Тўраев, Дилшод Самиқов, Абдурашид Валихонов, Азиз Тоҳиров, Мирзо Махсудов.
Захира: Шерзод Қодиров, Шоҳрух Рустамов, Жамшид Исломхўжаев, Жаҳонгир Раҳматуллаев, Шоҳрух Саидов, Фатҳулла Абдуллаев, Исмоил Алиев.

Огоҳлантиришлар: Ж.Абдуллаев 60, Т.Исроилов 62 - Д.Самиқов 74, А.Валихонов 78



СКИФ - "Ўрикзор" (0:1) учрашувидан фотогалереяни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>> ФОТО


Tolibjon QosimovMuallif
Manba: championat.asia