-16 даражада совуқдаги ўйин: футболчи ва дарвозабон совқотгани учун алмаштирилди

Mirjalol Normatov
3 фев 2022
ЖЧ-2022 саралаши доирасида АҚШ ўз майдонида Гондурас термасини мағлуб этди, 3:0.

Қайд этиш керак, меҳмон жамоа дарвозабони Луис Лопес ҳамда форварди Ромелл Киото танаффусда совқотгани учун алмаштирилди.

Ўйин Миннесотада ўтказилди. Ўйин бўлаётган пайт ҳаво ҳарорати -16 даражани ташкил қилаётган ва осмондан музли ёмғир ёғиб турганди.

АҚШ термаси бош мураббийи Грегг Берхалтер барча футболчилар ва мураббийларга кучли иситиш тизими билан таъминланганини маълум қилди.

"Қўлдан келганча иссиқ чиқарадиган кийимларни тақдим қилдик. Ҳа, +32 даража иссиқдан келган инсонлар учун бу ердаги об-ҳаво жиддий зарба бўлади. Аммо биз табиат билан мусобақалаша олмаймиз", - деди Берхалтер.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Goal