"12-сектор" лойиҳаси ҳақида. 5 нафар ўқувчи танлаб олинди

Narzulla Saydullayev
4 сен 2014, 13:38
Мазкур лойиҳани демо кўринишини кеча эътиборингизга тақдим этгандик.
Қувонарлиси шуки, у кўпчиликда қизиқиш уйғота олди. Мазкур лойиҳанинг давомийлигини таъминлаш мақсадида ҳар ҳафта сайтда ўз ўрнига эга бўлган ўқувчини таҳририятимизга таклиф этамиз.

Аммо бу бироз ноқулайликларни келтириб чиқиши аниқ. Боиси сайт георгафияси жуда катта. Кимдир ўзимизни Қўқондан сайтга кирса, яна кимдир Кореядан. Самарқанду Москвадан. АҚШ-у, Австралиядан. Шунинг учун ҳар ҳафта сайтимизда фаол бўлган 5 нафар ўқувчини танлаб оламиз ва бу ҳақда хабар берамиз. Улар ичида кимнинг вақти ва имконияти бўлса сайтимизга таклиф этамиз.

Демак, бу сафар қуйидаги ник эгаларини таҳририятга таклиф этиб қоламиз.
Баҳодир Саидов
Мухиддин Холиқов
Албарс
FK DAVR
Neymar

Шу беш нафар ўқувчини биз билан алоқага чиқишини истардик.

Бунинг учун телефон рақамингизни қолдиринг ёки asia@championat.asia электрон манзилига хат ёзинг.

Вақти билан бошқа ўқувчиларга ҳам навбат келади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia