Latest news

14:51Футзал. Ўзбекистоннинг Фаластинга қарши ўйин учун таркиби маълум  0 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  28 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  10 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  3 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  12 10:20Неймар яна жароҳат олди  6 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  1 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  11 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  14

Златан 41 ёшда термага чақирилгани ҳақида: "Мени тугаган деяётганлар учун ҳали исботлашни истаётган нарсалар бор" News

Златан 41 ёшда термага чақирилгани ҳақида: "Мени тугаган деяётганлар учун ҳали исботлашни истаётган нарсалар бор"

"Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович миллий термадан чақирув олгани ҳақида гапирди.

Футболчи ҳали ҳамон фаолиятини якунлаш ниятида эмас.

- Кетиш шунчаки осон бўлмайди. Аммо мен учун бу якун эмас.

Мен бу ерда фарқни кўрсатиш учун юрганим йўқ. Ёшим ҳақида гапиришни истамайман. Мени тугаган деяётганлар учун ҳали исботлашни истаётган нарсалар бор. Улар ҳулосаси хато эканлигини кўрсатмоқчиман.

Сўнгги 14 ой мобайнида 3та жарроҳлик амалиётини ўтказдим. Ҳолатим умуман яхшиланмаган вақтлар ҳам бўлди. Кўзим фақат қоронғуликни кўрди, йўл охиридаги ёруғлик йўқ эди. Секин-секин тиззам яхшиланиб борди.

- Таслим бўлиш ҳақида ўйламадингизми?

- Йўқ, ҳеч қачон таслим бўлмайман. Бу менга адреналин беради. Хатто журналистлар ҳам мени эгоистликда айблайди, бироқ мен ундай эмасман. Аксинча Сизлар менга ёрдам бердингиз ва бу давом этади. Ич-ичимдан менга шубха кўзи билан қараётганларга хато қилганлигини кўрсата оламан.

А Серияда гол урган энг қари футболчи бўлганим борасида кўплаб табриклар олдим. Лекин менга ёшга аталган рекордлар керак эмас. Қандай бўлсам, шундай бўлиб қоламан. Бироқ ёшим бўйича саволлар бир умр берилаверилади.

- 41 ёшда термадасиз, демак, саволлар табиий.

- Кеча жамоавий кечки овқатда йигитларга шундай дедим: "Менимча, Сизлар мени ахмоқ деб, бу ёшда бу ерда нима қилаяпти деб ўйлаяпсизлар. Бироқ ҳали вақтлар ўтиб, Сиз ҳам футболни якунлаш ёшига келганида тиззангиз қалтирашни бошлайди ва тугатиг қўрқинчли ҳолатга айланади. Демак, ҳозирги ҳаётингиздан завқ олинг, - деди Ибрагимович.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика